Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Германияда чумолилар интернет ва электрни узиб қўймоқда

Германияда чумолилар интернет ва электрни узиб қўймоқда

Фото: BILD

Германия жанубида яшовчилар ўрта ер денгизи чумолилари босқинидан азият чекишмоқда: инфратузилмага жиддий зиён етказувчи бу ҳашаротлар ҳатто симларни ҳам кемириб ташламоқда, дейилади Bild хабарида.

Фото: Bild

Айтилишича, немисларга Tapinoma magnum деб номланувчи чумолилар ҳужум қилмоқда. Миттигина — 2-3 мм катталикдаги чумолилар Германия жанубига Швейцария орқали Ўрта ер денгизи мамлакатларидан ўтиб келган.

«Инвазив (биологик хавфли) тур тез тарқалмоқда: биринчи бўлиб чегара бўйидаги Лёррах шаҳрига кириб келди, кейин Кел, Гейделберг, Карлсруэ, энди эса навбат Штутгартга. Ҳашаротлар электр ва интернет симларини кемириб, электр таъминотида ва алоқада узилишларни келтириб чиқармоқда», — дейилади хабарда.

Экспертларнинг айтишича, бу чумолилар касалликлар ташувчиси ҳисобланмайди. Бироқ айрим кишиларда қисқа муддатли аллергия ва руҳий стрессга сабаб бўлиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг