Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Гвинея президенти ҳамманинг кўз ўнгида меҳнат вазирини дўппослади (видео)

Гвинея президенти ҳамманинг кўз ўнгида меҳнат вазирини дўппослади (видео)

Фото: «Vladtime.ru»

Гвинея президенти Альфа Конде куппа-кундузи кўчада ҳамманинг кўз ўнгида муштлари билан меҳнат вазирига ташланиб қолди, дея таъкидлайди туркларнинг «Milli Gazete» нашри.

Тахминларга кўра, Конде мансабдор шахснинг олдига югуриб бориб, бир неча марта мушт туширишга улгурган. Вазир эса давлат раҳбарининг қаҳридан қўрқиб, автомобилларнинг орқасига яширинишга уринган. Ҳодиса нима билан тугагани номаълум.

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, Гвинея президенти меҳнат вазири ўз мажбуриятларини яхши бажармаётганидан дарғазаб бўлган.

Мазкур вазият бўйича расмий изоҳлар берилмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг