Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ҲАМАС Исроилга жиддий таклиф билан чиқди

ҲАМАС Исроилга жиддий таклиф билан чиқди

Беш йиллик сулҳ: ҲАМАС гуруҳи янги баёнот билан чиқди. 

 Ҳаракат Ғазодаги урушни тўхтатиш, барча гаровга олинганларни озод қилиш ва беш йиллик ўт очишни тўхтатиш режимини ўрнатишга тайёр, деб ёзади BBC. 

 Исроил бу таклифга ҳозирча изоҳ бермади. 

ҲАМАС делегацияси Миср воситачилари билан 18 ойлик урушни тугатиш йўллари бўйича музокаралар ўтказиш учун Қоҳирага келди. Аввалроқ ҳаракат вакили Мисрда ўт очишни тўхтатиш бўйича “янги ғоялар” ҳақида гаплашишини аниқлаган эди. Айни пайтда, бу Исроилнинг асосий талабларидан бири бўлишига қарамай, қурол-яроғ етказиш масаласи муҳокама қилинмаяпти. 

Исроил томони охирги марта 17 апрелда гаровга олинган 10 кишини озод қилиш эвазига 45 кунлик оташкесим таклиф қилган эди. Бироқ ХАМАС бу ечимни “қисман” деб атади ва ўз ечимини таклиф қилди – Исроил қўшинлари Ғазо секторидан олиб чиқиб кетилиши ва БМТГА инсонпарварлик ёрдами кўпайиши билан урушни “тўлиқ” тўхтатишни таклиф қилди.

 Исроил, ўз навбатида, 2023 йил октябр ҳужуми чоғида гаровга олинган барча одамларни қайтаришни ва ҲАМАСни қуролсизлантиришни талаб қилмоқда. 

Март ойида Ғазо секторидаги уруш икки ойлик сулҳдан сўнг қайта бошланди. Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Ғазо уруши қурбонлари сони 51 495 кишига етди. 

2023 йил 7 октябрдаги ҳужумда эса 1200 га яқин одам ҳалок бўлди. 250 дан ортиқ одам ўғирлаб кетилган, улардан 58 нафари ҳамон Ғазода сақланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг