Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ҲАМАС ва Исроил ўртасидаги муваққат сулҳ узайтирилди

ҲАМАС ва Исроил ўртасидаги муваққат сулҳ узайтирилди

ҲАМАС Исроил билан яна икки кунга сулҳни узайтириш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Қатар Ташқи ишлар вазирига асосланиб, Al Jazeera маълум қилди. 

Бундан олдин Фаластин томони Исроил ва ҲАМАС гуманитар сулҳни узайтиришга яқин эканини эълон қилганди.

22 ноябр куни Исроил Ғазо секторида гаровга олинганларни озод қилиш бўйича ҲАМАС билан келишувни тасдиқлади. Келишувга кўра, тўрт кунлик сулҳ эълон қилинади ва бу муддат давомида ХАМАС 50 нафар аёл ва болани озод қилади.

Бундан ташқари, Қизил Хоч вакилларига зарур тиббий ёрдам кўрсатиш учун қолган гаровга олинганларга ташриф буюришга рухсат берилади. Исроилнинг БМТдаги доимий вакили Гилад Эрданнинг айтишича, вақтинчалик сулҳ тугаганидан кейин Исроил Фаластин анклавидаги урушни давом эттиради. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг