Ҳарбийлар сув остида жуда тез ҳаракатланувчи номаълум жисмни аниқлашди (видео)
АҚШ ҳарбий-денгиз флоти сув остида «тез ҳаракатланувчи сирли объектни» аниқлади. Уларни на экспертлар, на замонавий технологиялар изоҳлаша олмаяпти, деб ёзади The Mirror.
ОАВ маълумотларига кўра, Америка сувости кемалари гидролокатор ёрдамида номаълум жисмни қайд этишган. Вақти ва жойи тўғрисида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Ушбу хабарлар видео эълон қилингандан бир ҳафта ўтгач пайдо бўлди, унда Америка ҳарбий-денгиз кучларига қарашли USS Omaha кемаси ёнида қандайдир қора жисмни пайқашгани айтилмоқда. Нашр маълумотларига кўра, Пентагон бу 2019 йилда содир бўлганлигини тасдиқлаган.
The Mirror ойдинлик киритишича, номаълум жисм қайд этилган кадрлар расмий текширувлар жараёнида интернетда тарқалиб кетган. Бу тўғридаги ҳисоботни Миллий разведка директори Жеймс Вулси ва АҚШнинг бошқа идоралари июн ойида Конгрессга тақдим этиши керак бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter