Ҳиндистонда бирйўла уч хил «моғор» касаллиги аниқланди

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штати шифокори беморларнинг бирида бирданига уч хил - сариқ, қора ва оқ «моғор» касалликларини топди. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар берди.
Унга кўра, бемор икки ой давомида коронавирус билан даволанган, аммо тўрт кун олдин юзининг бир томони шишиб, бурни қонай бошланган. Тиббий текширувлар натижасида беморда сариқ замбуруғ инфекцияси борлиги аниқланган.
«Эндоскопия текширувидан сўнг беморнинг уч хил - қора, оқ ва сариқ замбуруғлар билан касалланганлигини аниқладик. Сариқ замбуруғ одатда судралиб юрувчиларда учрайди. Мен бу касалликни инсонларда биринчи марта топдим», — дейди Б.П.Тяги.
Аввалроқ Ҳиндистонда коронавирус билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашуви фонида мукормикоз ёки «қора моғор» ва «оқ моғор» касаллиги тарқалиши бошлангани ҳақида ҳабар қилинган эди.
Ҳиндистоннинг шарқий қисмидаги Биҳар штатида оқ моғор инфекцияси билан боғлиқ тўртта ҳолат қайд этилгани қайд этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter