Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

 «Ҳизбуллоҳ» Исроил ҳарбий базаларига 200 тадан ортиқ ракета учирди

 «Ҳизбуллоҳ» Исроил ҳарбий базаларига 200 тадан ортиқ ракета учирди

Ливандаги «Ҳизбуллоҳ»  ҳаракати  ўз қўмондонларидан бирининг ўлимига сабаб бўлган зарбага жавобан Исроилдаги бир қанча ҳарбий базаларга 200 дан ортиқ ракета ва учувчисиз учоқларини йўллади.

Euronews нашрининг таъкидича, «Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган «Ҳизбуллоҳ» гуруҳи томонидан содир этилган ҳужум» Ливан-Исроил чегарасида бир неча ой давом этган можаронинг энг йирикларидан бири бўлган.

«Ҳизбуллоҳ» расмийлари ЦАХАЛ базаларига 200 та ракета ва портловчи моддалар билан тўлдирилган кўплаб дронларни отганини тасдиқлаган.

Исроил шимолидаги бир қанча ҳудудларда ҳаво ҳужумидан сиреналар ишга тушган. Жабрланганлар борлиги айтиляпти.

«Гуруҳ ҳужумни Исроилнинг 3 июл куни ўз етакчиларидан бири ҳалок бўлган ҳаво ҳужумига жавоб деб атади», – деб ёзади Euronews.

Исроил ҳарбийлари ҳам қўшни давлат ҳудудидан ҳужум уюштирилганини тасдиқлаган.

Бир нечта ракеталар ва учувчисиз самолётлар Исроилнинг ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими томонидан тутиб олинган. Ҳужумга жавобан ЦАХАЛ ҳам Ливан жанубидаги «Ҳизбуллоҳ» нишонларига зарба берган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг