Илон Маск 600 млрд долларли илк миллиардерга айланди
Space X асосчиси Илон Маск бойлиги 600 млрд доллрга етган биринчи инсонга айланди, деб хабар берди Forbes.
Нашрга кўра, Маск жаҳонда илк триллионер бўлиш учун яна бир катта қадам ташлади. Декабр ўрталарида SpaceX компанияси ўз қийматини $800 млрд дея баҳолади (августда $400 млрд эди). Бу ҳақда миллиардерлар рўйхатини шакллантирувчи Forbes ва Bloomberg нашрлари ёзганди. Баҳолаш SpaceX 2026 йилда IPO ўтказиши арафасида ўтказилди — бу тарихдаги энг йирик акциялар жойлаштирилиши бўлиши кутиляпти.
Юқоридаги баҳолаш SpaceX акцияларининг тахминан 42 фоизига эгалик қилувчи Маскнинг бойлигини 168 млрд долларга ошириб, жами бойлигини 677 млрдга етказди. Унинг SpaceXдаги улуши $336 млрдга баҳоланмоқда.
Бундан ташқари, Илон Маск Teslaда 12 фоиз улушга эга ($197 млрд), унга қарашли xAI Holdings (Grok чат-боти) эса $230 млрдга баҳоланмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter