Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Илон Маск Ой ва Марсда шаҳарлар қурмоқчи

Илон Маск Ой ва Марсда шаҳарлар қурмоқчи

SpaceX асосчиси, миллиардер Илон Маск яқин ўн йилликларда Ой ва Марсда «ўзини-ўзи ривожлантирувчи» шаҳарлар қуришни бошлашни режалаштирмоқда.

Маскнинг Х ижтимоий тармоғидаги постига кўра, Ой лойиҳаси устувор вазифа ҳисобланади. Марсга парвозлар фақат ҳар 26 ойда бир марта (сайёра Ерга энг яқин келганида) амалга оширилиши мумкин бўлса, Ойга ҳар ўн кунда бир марта парвоз қилиш мумкин. Маскнинг фикрича, Ойга етиб бориш учун бор-йўғи икки кун кифоя қилади, Марсгача эса ярим йил учиш керак.

Ой лойиҳаси илк натижаларини ўн йил ичида кўрсатади, Марс лойиҳаси эса камида йигирма йилдан кейин амалга ошади, деб ҳисоблайди у.

Ўз навбатида, NASA ҳам сўнгги 50 йил ичида илк бор инсонларни Ойга юборишни режалаштирмоқда. «Артемида» (Artemis) дастурининг мақсади — астронавтларни Ойга қўндириш ва вақт ўтиши билан у ерда доимий бўлиш имкониятини яратишдир. Ушбу дастур доирасидаги иккинчи парвоз бир неча бор қолдирилди ва тахминларга кўра, 2026 йилнинг март ойида ракетага старт берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг