Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Инсоният таназзул ёқасида — ҳалиям кеч эмас...

Инсоният таназзул ёқасида — ҳалиям кеч эмас...

Фото: CNN

БМТ савдо ва тараққиёт (UNCTAD) конференциясининг 2022 йил учун ҳисоботига кўра, жаҳон иқтисодиётидаги потенциал пасайиш 2008 йилги молиявий инқироз ва коронавирус пандемиясидан кўра кўпроқ зарар келтириши мумкин.

«Таназзул ёқасидан қайтиш учун ҳали вақтимиз бор. Иложсиз нарсанинг ўзи йўқ. Биз курсни ўзгартиришимиз керак. Нархлар ва фавқулодда солиқларни назоратга олиш, монополияни жиловлаш, хом ашё нархларидаги ўйинларга барҳам берувчи янада амалийроқ стратегияларга чорлаймиз», — деди UNCTAD бош котиби Ребека Гринспан.

Ҳисоботда прогноз қилинишича, бой мамлакатлардаги жорий пул-кредит сиёсати бутун дунёда иқтисодий таназзулга олиб келиши мумкин: 2022 йилда пасайиш — 2,5 фоиз, 2023 йилда — 2,2 фоиз. Жаҳон иқтисодиёти ривожланишидаги пасайиш оқибатида глобал ЯИМ ҳажми пандемиягача даврдагидан анча пастлаб, жаҳон даромадининг 20 фоизига тенг — 17 триллион долларгача зарар келтириши мумкин. Энг кўп зарар ривожланаётган мамлакатлар гарданига тушади, улар сўнгги 20 йилда юз берган исталган молиявий инқироз оқибатларидан-да ёмонроқ рецессия билан тўқнашади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг