Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Искандария шиддат билан вайрон бўлмоқда — тадқиқот

Искандария шиддат билан вайрон бўлмоқда — тадқиқот

Фото: Bembo De Niro/Shutterstock/FOTODOM

Миср, Тунис, Германия, АҚШ ва бошқа мамлакатлар олимларидан иборат халқаро гуруҳ Мисрдаги тарихий шаҳар — Искандария (Александрия) денгиз сатҳи кўтарилиши оқибатида шиддат билан вайрон бўлаётганини қайд этди. Тадқиқот натижалари Earth's Future илмий журналида эълон қилинди.

Сўнгги 20 йилда шаҳардаги 280 та бино қулаган, яна 7 мингтаси хавф остида.

Асос солинганига 2300 йилдан ошган Искандария Клеопатра таваллуд топган шаҳар сифатида ҳамда машҳур Искандария кутубхонаси билан тилга тушган. Бироқ иқлим ўзгаришлари ҳозирда Искандарияни жиддий синовларга рўбарў қилди.

Вайронагарчиликларга асосий сабаб — денгиз сатҳининг кўтарилиши ва шўр сувнинг тупроққа сўрилишидир. Оқибатда тупроқ ювилиб кетиб, ер чўкмоқда, пойдеворларнинг пўлат симлари зангламоқда.

Тадқиқотчилар сунъий йўлдошлардан олинган суратлар ҳамда шаҳарнинг тарихий хариталарини солиштириб таҳлил қилишди. Маълум бўлишича, Искандария қирғоқ чизиғи мамлакат ичкариси томон бир неча ўн метргача чекинган, баъзи жойларда тупроқ емирилиши йилига 24–36 метрни ташкил этмоқда.

Олимлар шаҳарни ҳимоялаш учун соҳил бўйлаб қум барханлари ва тўсиқлар барпо этиш, биноларни кўтариш, хавфли ҳудудлар аҳолисини бошқа жойга кўчириш каби бир нечта ечимларни таклиф қилишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг