Испаниядаги сув тошқини қурбонлари сони 200 нафардан ошди
Испанияда фожиали сув тошқини кўлами ошиб бормоқда, расмийлар 205 кишининг ўлимини қайд этган. Қутқарув ишлари давом этар экан, қурбонлар рўйхати кўпайиши мумкин.
Испания кучли сув тошқини қурбонлари учун мотам тутмоқда: қиролликда 2 ноябрга қадар миллий мотам эълон қилинган. Шу билан бирга, мамлакат жануби-шарқидаги табиий офатдан жабр кўрган ҳудудлардан қурбонлар сони бўйича янгиланган маълумотлар келиб тушмоқда. Ҳозиргача энг кўп ўлим Валенция минтақасида – 202 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган.
Расмийларнинг эслатишича, бедарак йўқолганлар бор ва бу қурбонлар сонини орттириши мумкин. Сув тошқинлари Испания жануби-шарқидаги аҳоли пунктларида вайронагарчиликлар келтириб чиқарган.
Синоптикларнинг таъкидлашича, ҳозирги сув тошқини Испанияда 1957 йилдан бери энг ҳалокатлиси бўлди. Улар жабрланган ҳудудларга яна ёмғир ёғиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter