Исроилда Нетаняҳуга қарши намойишлар тинмаяпти
Норозилик намойишларининг минглаб иштирокчилари бош вазирнинг истеъфосини ва маҳбусларни алмашиш бўйича келишув имзоланишини талаб қилмоқда.
Шанба куни Исроилда минглаб одамлар Ғазо секторида сақланаётган исроилликларнинг қайтарилиши ва Бош вазир Бенямин Нетаняҳу ҳукуматининг истеъфосини талаб қилиб намойишга чиқди.
Намойишчилар маҳбусларни алмашиш бўйича келишувни зудлик билан имзолашга, шунингдек, АҚШ президенти Жо Байден томонидан билдирилган Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш таклифини қабул қилишга чақирди.
Намойишларда исроиллик маҳбусларнинг яқинлари иштирок этди.
Ғарбий Қуддусда минглаб намойишчилар Исроил президенти қароргоҳи олдида тўпланишди.
Тел-Авивдаги намойишни тарқатиш учун отлиқ полиция ишга солинди. Намойишчиларнинг айримлари ҳибсга олинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter