Италияда коронавирус туфайли рекорд даражада қурбонлар қайд этилди
Италияда бир кунда 627 киши коронавирус туфайли ҳаётдан кўз юмди, бу инфекция авж олганидан бери энг катта кўрсаткичдир.
Бир кун олдин Италия ушбу касаллик қурбонларининг умумий сони бўйича Хитойни ортда қолдиргади. Бугунги кунда мамлакатда коронавирусдан вафот этганлар сони 4032 тани ташкил қилади.
Шу билан бирга, тузалиб кетганларнинг сони ҳам кўпайганини қайд этилди – кунига 689 киши, уларнинг умумий сони 5129 га этди.
Ҳозирда 38 мингга яқин италиялик коронавирус билан касалланган, бу кўрсаткич сўнгги кунда 4670 нафарга кўпайган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter