Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Италиялик адашиб чиқинди қутисига 20 та олтин қуймани ташлаб юборди

Италиялик адашиб чиқинди қутисига 20 та олтин қуймани ташлаб юборди

Италияда ғалати воқеа содир бўлди: 57 ёшли эркак йигирмага яқин олтин қуймалари бўлган қутини адашиб ахлат қутисига ташлаб юборди. Бу ҳақда RMF24 радиостанцияси хабар бермоқда.

"Ҳодиса Лечче провинциясида жойлашган Торре-Лапилло аҳоли пунктида қайд этилди. 57 ёшли маҳаллий фуқаро 20 дона олтин солинган идишни беихтиёр чиқинди бакига ташлаб юборган," - дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, эркак узоқ йиллар давомида қимматбаҳо металлга сармоя киритиб, 120 минг евро жамғарган. Италиялик жамғармаси йўқолганини бир кундан кейингина аниқлаган, шундан сўнг у дарҳол ҳуқуқ-тартибот идоралари билан боғланган.

Полициячилар контейнерлар ичидаги нарсалар аллақачон Ужентодаги полигонга олиб кетилганини аниқлади. У ерда қидирув операцияси ташкил этилди ва муваффақиятли якунланди — қуймалар солинган идиш топилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг