Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ИТБ Сурхондарёда қуриладиган электр станция учун 100 млн евро ажратади

ИТБ Сурхондарёда қуриладиган электр станция учун 100 млн евро ажратади

Бош қароргоҳи Саудия Арабистонида жойлашган Ислом тараққиёт банки (ИТБ) ижрочи директорлар кенгаши унга аъзо тўққизта давлатда турли секторларни ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштириш учун жами 1,12 миллиард доллар ҳамда озиқ-овқат хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш, транспорт, энергетика, шаҳарсозлик, таълим, сув ва санитария каби муҳим тармоқлардаги бир қатор бошқа лойиҳалар учун 1,79 миллион долларлик грантни маъқуллади.

БААнинг WАМ давлат ахборот агентлиги томонидан эълон қилинган ҳисоботга кўра, банк бошқаруви Ўзбекистон учун ҳам давлат-хусусий шерикчилик механизми доирасидаги лойиҳаларни маъқуллаган.

Жумладан, Ўзбекистон учун Сурхондарё вилоятида 100 миллион евролик комбинацияланган циклли иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳаси мамлакатнинг энергия истеъмолига ортиб бораётган талабини қондириш ҳамда эскирган ва самарасиз газда ишлайдиган иссиқлик электр станцияларининг ўрнини босишга қаратилган.

Шунингдек, Банк Ўзбекистонда транспорт лойиҳаларини давлат томонидан молиялаштириш доирасида жами 106,7 миллион доллар маблағ ажратишни тасдиқлади.

Ушбу лойиҳанинг мамлакатда соҳа инфратузилмасини яхшилаши, фермерлар ва савдогарлар учун бозорларга киришни осонлаштириши ҳамда аъзо мамлакатлар учун минтақавий интеграция ва туризмни кучайтириши кутилмоқда.

ИТБ, шунингдек, Уганда, Индонезия, Иордания, Гаяна, Яман,  Замбия, Ҳиндистон ва Босния каби аъзо давлатлари учун ҳам турли мақсадларда грант пакетларини тасдиқлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг