Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жаҳон мамлакатларининг жами давлат қарзи 100 трлн доллардан ошди

Жаҳон мамлакатларининг жами давлат қарзи 100 трлн доллардан ошди

Фото: Xabar.uz

Дунё мамлакатлари зиммасидаги жами давлат қарзи $100 трлн.дан ошди ва юқори суръатларда ўсишда давом этмоқда.

Энг кўп давлат қарзи АҚШга тўғри келади — $37,5 трлн, бу жаҳон иқтисодиётининг 35,6 фоизига тенг. Иккинчи ўринда — $14,9 трлн ёки дунё иқтисодиётининг 14,1 фоизига тенг қарз билан Хитой.

Россия давлат қарзи бўйича жаҳон мамлакатлари ўртасида 28-поғонада турибди. Бу мамлакат қарзи миқдори бир йилда 12 фоиз қисқариб $321,3 млрд.ни ёки жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 0,3 фоизини ташкил этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг