Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жанубий Корея парламенти президент вазифасини бажарувчига ҳам импичмент эълон қилди

Жанубий Корея парламенти президент вазифасини бажарувчига ҳам импичмент эълон қилди

Парламент президент вазифасини бажарувчи ва айни пайтда бош вазир бўлган Хан Док Суга нисбатан импичмент учун овоз берди.

MBC телеканалига кўра, парламентдаги 192 кишидан иборат кўпчилик импичмент учун овоз берган.

Жанубий Корея мухолифати пайшанба куни Ханга импичмент эълон қилиш таклифи билан чиқди. Бу унинг мамлакат конституциявий судига учта судяни тайинлашдан бош тортганидан кейин содир бўлди. Парламент номзодлар учун овоз берди, бироқ Хан ҳукмрон партия ва мухолифат сиёсий муросага келмагунча уларни лавозимга тайинлашдан бош тортди.

Собиқ президент Юн Сок Ёлнинг импичменти тасдиқланиши суд таркибига боғлиқ. Судялар сони кам бўлса, у президент лавозимида қолиши учун кўпроқ имкониятга эга.

Жанубий Кореядаги сиёсий инқироз 3 декабр куни президент Юн Сок Ёл мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилганидан кейин бошланганди. Натижада президентга импичмент эълон қилинди. Сўнг у вақтинчалик лавозимидан четлатилди.

Хан Док Су президент вазифасини бажарувчи бўлишидан олдин Бош вазир лавозимида ишлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг