Жанубий Кореядаги ёнғинда 50 ёшли ўзбекистонлик бедарак йўқолди
Жанубий Кореянинг Шимолий Чхунчхон вилоятида жойлашган маиший маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи заводда йирик ёнғин содир бўлди. Ёнғин 30 январь куни Тошкент вақти билан соат 18:56 да номаълум сабабларга кўра бошланган ва қисқа вақт ичида қўшни завод ҳудудига ҳам тарқалган.
Ёнғин чиққан пайтда корхонада ишлаётган 83 нафар ходимдан 81 нафари хавфсиз жойга эвакуация қилинган. Бироқ Непал фуқароси бўлган 20 ёшли ишчи ҳамда Ўзбекистон фуқароси бўлган 50 ёшли ишчи билан алоқа ўрнатиб бўлмаяпти. Улар бедарак деб ҳисобланмоқда.
Мазкур заводда нам салфеткалар ва болалар учун памперслар ишлаб чиқарилган. Маълум қилинишича, корхонада хавфли кимёвий моддалар ёки портловчи материаллар сақланмаган.
Ўт ўчириш хизмати ҳодиса бўйича иккинчи даражали фавқулодда ҳолат режимини эълон қилди. Ёнғинни бартараф этиш ишларига 105 нафар ўт ўчирувчи, 56 та техника ва 4 та вертолёт жалб этилган.
Кучли шамол сабабли учқунлар тахминан 500 метр узоқликдаги яқин тоғ ёнбағридаги ўрмон ҳудудига ҳам ўтиб кетган, аммо бу ёнғин кейинчалик тўлиқ ўчирилган.
Ҳозирда ёнғин назоратга олингач, қутқарув хизматлари томонидан ёнғин сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдорини аниқлаш бўйича тергов ишлари олиб борилиши режалаштирилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter