Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЖССТ хавфдан огоҳлантирди ва ниқобдан фойдаланишга чақирди

ЖССТ хавфдан огоҳлантирди ва ниқобдан фойдаланишга чақирди

Фото: Xabar.uz

COVID-19 дан касалланиш ҳолатлари давом этаётгани сабабли ЖССТ ниқобдан фойдаланишга чақирди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебреесус маълум қилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебреесус барчани ниқоб кийишга ва COVID-19 га қарши эмланишга чақирди, чунки кўплаб мамлакатларда бир неча ҳафтадан бери касалланиш ҳолатлари кўпаймоқда.

«COVID-19, грипп ва бошқа патогенлар келтириб чиқарадиган респиратор касалликлар сони бир неча ҳафта давомида кўплаб мамлакатларда ўсиб бормоқда ва таътилдан кейин ҳам давом этиши кутилмоқда», деб ёзди Тедрос ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Шундай қилиб, у барчани COVID-19 учун тестдан ўтишга ва керак бўлганда тиббиёт ходимларига мурожаат қилишга ундади.

«Таъсирни камайтириш учун ниқоблар, хоналарни шамоллатиш ва масофадан ишлашни давом этинг ва сиз ҳамда яқинларингиз COVID-19 ва гриппга қарши эмланганингизга ишонч ҳосил қилинг», дея қўшимча қилди ЖССТ раҳбари.

2023 йилнинг декабрь ойида дунёда коронавирус билан касалланганлар сони бир ой ичида 50 фоизга ошгани маълум бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг