Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Журналист қизни ўлдирган ихтирочи орадан уч йил ўтиб айбига иқрор бўлди

Журналист қизни ўлдирган ихтирочи орадан уч йил ўтиб айбига иқрор бўлди

Петер Мадсен ўзи ясаган сувости кемаси бортида.

Фото: «SVT Nyheter»

Даниялик ихтирочи Петер Мадсен ўзи ҳақида репортаж тайёрлаган швециялик журналист қиз Ким Валлни ўлдирганига иқрор бўлди. Бу ҳақда «SVT Nyheter» хабар берди.

«Унинг ўлимида мен айбдорман. Жиноятни мен содир этганман», — иқрор бўлди Мадсен швед журналистининг ўлимига бағишланган ҳужжатли фильмда.

Мадсен шунинг баробарида зўравонликка мойил эмаслигини, бундан ҳаммадан кўра кўпроқ ўзи азият чекишини ҳам қўшимча қилган.

Маълумот учун: Ким Валль 2017 йилнинг 10 августида бедарак йўқолганди. У Мадсеннинг конструкторлик ишлари ҳақида репортаж тайёрлаш учун у билан бирга «Наутилиус» қўлбола сувости кемасида денгизга равона бўлганди.

Эртаси куни сувости кемаси ҳалокат сигналини йўллайди. Воқеа жойига етиб борган қутқарувчилар кема бортида ёлғиз Мадсенга дуч келишади.

Дания полицияси 2017 йилнинг октябрида қизнинг тана бўлаклари оғир металл билан бирга жойланган пластик пакетни топади...

Тергов чоғи ўз кўрсатмаларини тинмай ўзгартирган Мадсен энди ниҳоят айбига иқрор бўлди: Валлнинг жасадини бўлаклаб сувга ташлаб юборганини тан олди. Аммо қизнинг ўлимига ис гази сабаб бўлганини айтмоқда.

Уч йил аввал эксперт-психиатрлар ихтирочини патологик ёлғончи, атрофдагилар учун хавфли шахс деб топишган, суд Мадсенни бир умрга озодликдан маҳрум этганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг