Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Канада Абрамовичнинг 26 миллион долларлик активларини мусодара қилмоқчи

Канада Абрамовичнинг 26 миллион долларлик активларини мусодара қилмоқчи

Канада ташқи ишлар вазирлиги Ғарб санкциялари остида қолган россиялик тадбиркор Роман Абрамовични ҳибсга олиш ва активларини мусодара қилиш жараёни бошланганини маълум қилди. Бу ҳақдаги баёнот Канада ташқи ишлар вазирлиги сайтида эълон қилинган.

«Ташқи ишлар вазири Мелани Жоли 19 декабрь куни Канада Махсус иқтисодий чора-тадбирлар (Россия) бўйича санкция қилинган россиялик олигарх Роман Абрамовичга тегишли «Granite Capital Holdings Ltd» компаниясининг 26 миллион долларини мусодара қилишини эълон қилди», – дейилади хабарда.

Канада бундай чораларни қўллашга қарор қилган биринчи G7 давлати бўлди. Бундан ташқари, Канада ўзи тарихида биринчи марта бундай ваколатлардан фойдаланмоқда.

Ташқи ишлар вазири Жоли энди мулкларни давлат фойдасига мусодара қилиш тўғрисида судга ариза бериш масаласини кўриб чиқади ва ижобий қарор қабул қилинган тақдирда тушумлар «Украинани тиклаш учун ишлатилиши мумкин».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг