Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Арканзаслик фуқаро лотереядан 1,8 млрд доллар ютиб олди

Арканзаслик фуқаро лотереядан 1,8 млрд доллар ютиб олди

АҚШда Рождество байрами куни мамлакат тарихидаги энг йирик лотерея ютуқларидан бири ўйналди.

Powerball лотереясидаги 1,817 миллиард долларлик жекпот Арканзас штатидан сотиб олинган ягона чиптага тўғри келган. Бу АҚШ лотереялари тарихидаги тўртинчи энг катта ютуқ ҳисобланади.

Агар ғолиб бир марталик тўловни танласа, федерал солиқлар ҳисобга олинган ҳолда унга тахминан 835 миллион доллар тўлаб берилади. Ушбу лотореяда ғалаба қозониш эҳтимоли 292 миллиондан 1 ни ташкил этади. Жекпот эса кетма-кет 46 та тираж давомида ўйналмай қолган ва сўнгги кунларда лотореяларга бўлган катта талаб сабаб кескин ошиб кетган.

Powerball лотереяси АҚШнинг 45 та штатида ўтказилади. Битта билет нархи — 2 доллар. Ҳозирча ғолибнинг исми ошкор этилмаган, фақатгина чипта Арканзас штати ҳудудида сотиб олингани маълум.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг