Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кимлар биринчи триллионерларга айланиши маълум қилинди

Кимлар биринчи триллионерларга айланиши маълум қилинди

Илон Маск, Гаутам Адани, Бернар Арно.

Фото: Forbes / RG

Жаҳонда илк триллионерлар пайдо бўлишига оз вақт қолди — энг бой кишиларни кузатиб борувчи Informa Connect Academy ҳисоботида шу ҳақда гап боради.

Янги чўққини забт этишга энг яқин инсон — Илон Маск, 2027 йилдаёқ триллионерга айланиши кутилаётган тадбиркорнинг бойлиги йилига ўртача 110 фоиз ўсиб бормоқда. Bloomberg миллиардерлар индекси етакчисининг бойлиги ҳозир — $251 млрд.

Ҳиндистонлик бизнес-конгломерат асосчиси Гаутам Адани — триллионер бўлиш учун иккинчи номзод. Бойлиги йилига 123 фоизга ўсиб бораётган Адани 2028 йилда бу мақомни қўлга киритиши кутилмоқда.


Гаутам Адани ҳақида ўқинг: Дунёнинг собиқ учинчи бойи устида «қора булутлар»


Худди шу йили унинг ёнига Nvidia раҳбари Женсен Хуанг ва индонезиялик магнат Пражого Пангесту қўшили мумкин.

Миллиардерлар рейтингида «бронза» билан кифояланиб турган Бернар Арно (Louis Vuitton Moët Hennessy хўжайини), шунингдек, Марк Цукерберг (Facebook) триллионерлар рейтингига 2030 йилда киришга даъвогар.

CNBC ёзишича, 1916 йилда Жон Рокфеллер жаҳондаги илк миллиардерга айланганидан буён кўпчиликни биринчи триллионер қачон пайдо бўларкан, деган савол қизиқтириб келади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг