Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кимё бўйича Нобел мукофоти эгалари номи эълон қилинди

Кимё бўйича Нобел мукофоти эгалари номи эълон қилинди

Америкалик Мунги Бавенди, Луиc Брюс ва Алексей Екимовлар квант нуқталарининг кашфиёти ва синтези учун кимё бўйича 2023 йилги Нобел мукофотини қўлга киритдилар.

Нобел қўмитаси баёнотида айтилишича, «бу майда зарралар ўзига хос хусусиятларга эга, улар телевизор экранларидан ёруғлик чиқаради ва LED лампаларда қўлланилади. Улар кимёвий реакцияларни катализлайди ва жарроҳларга ўсимта тўқимасини олиб ташлашда ҳам ёрдам беради».

Ўтган йили ушбу мукофот Каролин Бертоцци (АҚШ), Мортен Мелдал (Дания) ва Барри Шарплессга (АҚШ) берилган эди.

Аввалроқ Каталин Карико (Венгрия) ва Дрю Вайсман (АҚШ) 2023 йилги физиология ва тиббиёт бўйича бўйича Нобел соҳиби бўлганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг