Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Лавров Путиннинг 2-3 йил умри қолгани бўйича хабарни изоҳлади

Лавров Путиннинг 2-3 йил умри қолгани бўйича хабарни изоҳлади

Россия президенти Владимир Путиннинг соғлиғи ёмонлашгани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълумот берди, дея ёзмоқда «Коммерсант». 

Дипломатнинг айтишича, Россия давлат раҳбарининг мутлақо соғлом эканлигига шубҳа йўқ.

«Президент Владимир Путин ҳар куни омма олдига чиқади. Сиз уни экранларда томоша қилишингиз, нутқларини ўқишингиз ва тинглашингиз мумкин. Менимча, ҳеч ким президентда қандайдир касаллик ёки дард белгиларини кўра олмайди», — деди дипломат Франциянинг TF1 телеканалига берган интервюсида.

Аввалроқ Путиннинг саратон билан касаллангани ва 2-3 йил умри қолгани ҳақида миш-мишлар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, Путин бу йил 69 ёшни қарши олмоқда. 

Аввалроқ, Қирғизистон тоғларида жойлашган, Путин номи билан аталадиган чўққида Украина байроғи ўрнатилгани хабар берилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг