Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Маск: «Америка банкрот бўлмоқда»

Маск: «Америка банкрот бўлмоқда»

Фото: Yahoo Finance

Америкалик миллиардер, Tesla раҳбари ва SpaceX асосчиси Илон Маск АҚШнинг давлат қарзи Қўшма Штатлар иқтисодиёти учун ўта оғриқли муаммога айланиб бораётганига эътибор қаратди. Бу ҳақда у X ижтимоий тармоғида ёзди.

«Айтганча, Америка банкрот бўлмоқда», — дея ташхис қўйди Маск.

У Dogecoin криптовалютаси ҳамасосчиси Билли Маркуснинг постига шундай муносабат билдирди. Маркуснинг пости «Бу йил АҚШнинг давлат қарзи бўйича фоиз тўловлари 1 140 000 000 000 долларни ташкил этади, бу йиғилган жами даромад солиғининг 76 фоизига тенг» сарлавҳали мақоланинг скриншотидан иборат эди.

Маск заҳархандаси билан ўзи тўлаган даромад солиғининг тўртдан уч қисми «ҳукуматнинг ўтмишдаги ноқобиллиги меваси бўлган фоизлар сингари муҳим мақсадлар»га сарфланаётганидан «хурсанд» эканини билдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг