Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Майк Пенс ва хотини кўчада қолди

Майк Пенс ва хотини кўчада қолди

Фото: «Anadolu Agency»

АҚШ собиқ вице-президенти Майк Пенс ва хотини, улар Вашингтондан қадрдон штатларига қайтганларидан сўнг, доимий яшаш жойисиз қолишди, деб хабар берди «Business Insider» манбаларга асосланиб.

Бир манбага кўра, Пенслар Индиана штатига қайтгач, губернатор Эрик Холкомб дам оладиган коттежда қўним топишган. Бироқ, Пенсларга яқин икки нафар республикачининг айтишича, оила Коламбус шаҳрида Майкнинг акасига қарашли уйда вақтинча тўхташган.

«Унинг уйи, яшашга жойи йўқ», — нашр Доналд Трамп маслаҳатчиларидан биридан шундай иқтибос келтирган.

Айни пайтда 61 ёшни қоралаган Майк Пенс Индианада сўнгги саккиз йилда кўчмас мулкка эга эмас. Бу йиллар давомида аввалига Индиана штати губернатори сифатида, кейин АҚШ вице-президенти пайти ҳукумат берган уйларда яшаб юрган.

Юқори лавозимда ишлаб юрган кезлари Пенс кўп дўстлардан ташқари, кўп душманлар ҳам орттирди, нашрга кўра, унинг янги яшаш манзили борасидаги маълумотлар хилма-хиллиги шундан, хавфсизлик муҳим.

Пенс ҳозирча ишсиз. Нашр талқинича, у Мичигандаги Хиллсдейл коллежи ёки Виржиниядаги Либерти университетини бошқариши мумкин. Либерти ректорлиги Пенс учун яхшигина даромад келтирган бўларди (аввалги ректор йилига 1 миллион доллардан зиёд олган экан), қолаверса, бу Республикачилар партиясидаги евангелист христианлар қўллови ҳам демак, ёзмоқда нашр.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг