Медведев Путиннинг ҳибсга олиниши бўйича кескин баёнот берди
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Германия адлия вазири Марко Бушманнинг мабодо Владимир Путин Германияга борса дарҳол ҳибсга олиниши бўйича гапига изоҳ берди.
Медведевга кўра, бундай муносабат уруш эълон қилиш билан баробар бўлади.
«Бу ҳеч қачон амалга ошмайдиган ҳолат эканлиги аниқ, лекин шунга қарамай, амалга ошди деб тасаввур қилайлик. Ядровий давлатнинг амалдаги раҳбари, айтайлик, Германия ҳудудига келган ва ҳибсга олинган. Бу нима? Россия Федерациясига қарши уруш эълон қилиш!», деган Медведев журналистлар билан учрашувида.
Медведевга кўра, Путин Германияда ҳибсга олинган тақдирда «Россиянинг барча қуроллари, ракеталари Бундестагга, канцлер идораси ва бошқа жойларга учиб боради».
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Гаагадаги халқаро жиноий суд Россия президенти Путинни ҳибсга олишга ордер берганди.
Шунингдек, АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ҳам мазкур қарорга изоҳ берганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter