Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Мен ўляпман»: Саакашвили жиддий баёнот билан чиқди

«Мен ўляпман»: Саакашвили жиддий баёнот билан чиқди

Михаил Саакашвили.

Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили қамоқхонада соғлиғи кескин ёмонлашганини ва  тезда «ўлишини» айтди.

Бу ҳақда Politico маълумот берган. 

«Қамоқхонада соғлигим кескин ёмонлашди. Мен ҳозир ўлаяпман», — дейди Саакашвили.

«Мен мунтазам равишда жисмоний ва руҳий қийноқларга дучор бўлдим ва ҳозирда танамда оғир металлардан заҳарланиш белгилари бор. Қамоқда бўлганимда пайдо бўлган 20 дан ортиқ жиддий касалликлардан азият чекяпман.

Саакашвили 2021 йил октябр ойида Грузияга қайтиб келганида «54 ёшли соғлом, бақувват одам» бўлганини таъкидлади.

«Мамлакат ташқарисида тегишли тиббий ёрдам олмасам, тез орада ўлишим тобора ойдинлашмоқда», — дея қўшимча қилди у. Собиқ президент мазкур ҳолатда Россия раҳбари Владимир Путинни ҳам айблаб чиққан. 

У AҚШ ва халқаро ҳамжамиятни Грузия ҳукуматига дипломатик босим ўтказиб, унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун қўлидан келганини қилишга чақирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг