Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Meta» компанияси Россияда террорчи ва экстремистлар рўйхатига киритилди

«Meta» компанияси Россияда террорчи ва экстремистлар рўйхатига киритилди

Россиянинг Федерал молиявий мониторинг хизмати (Росфинмониторинг) «Meta» компанияси платформаларини террорчилар ва экстремистлар реестрига киритди.

Шу йил март ойида РФ Бош прокуратураси томонидан ширкат фаолияти «Россия ва унинг Қуролли кучларига қарши қаратилгани» айтилган даъво аризаси натижасида экстремистик деб эълон қилинган эди.

Шу муносабат билан Россияда компанияга тегишли «Whatsapp», «Instagram» ва «Facebook» платформалари фаолияти тақиқланди.

Ўз навбатида Россияга ишлаш учун кетаётган меҳнат мухожирларидан мамлакат чегараси ва аэропортларга боришдан олдин ўзларига тегишли смартфон ва бошқа техник қурилмаларидан «Whatsapp», «Instagram» ва «Facebook» платформаларини ўчириб боришларини тавсия этилмоқда.

Маълумот учун, Росфинмониторинг тузиб чиққан террорчилар ва экстремистлар реестрида 534та номдаги ташкилот ва идоралар номлари келтирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг