Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Молдова ҳарбий бюджети баъзи футбол клублариникича чиқмайди — ТИВ раҳбари

Молдова ҳарбий бюджети баъзи футбол клублариникича чиқмайди — ТИВ раҳбари

Фото: Point.md

Молдова ташқи ишлар вазири Михаил Попшой RTVI мухбирига интервю берди.

Попшой Молдова мудофаа вазирлигининг бюджети бир йилда 68 фоиз ўсишини бироз кулгили, деди.

«Охирги 30 йил давомида мамлакатимиз мудофаасига жуда оз маблағ ажратилди, шунинг учун ҳозирги ўсишни ўсиш дейиш ҳам қийин», — ўз сўзларини изоҳлади Попшой.

Молдова ТИВ раҳбари айтишича, мудофаа харажатлари доим мамлакат ЯИМнинг тахминан 0,3 фоизини ташкил этган. Янги миллий хавфсизлик стратегиясида кўрсаткични 1 фоизга етказиш мақсад қилинган, бу ҳам яқин истиқболда эмас, сал кейинроқ.

«Баъзида Европа футбол клублари бюджетларига кўзим тушади. Икки йил аввал Тирасполнинг «Шериф»ига ютқазган «Реал Мадрид» ва бошқа катта жамоалар ҳимоя чизиғини кучайтиришга биз (Молдова) миллий армиямизга сарфлаётгандан кўпроқ пул сарфлашади», — деди Михаил Попшой.

Унинг таъкидлашича, бугун мамлакат юзма-юз турган чорловларга Молдованинг ҳарбий харажатларини ҳар қанақасига солиштириб бўлмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг