Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Молдова пойтахти аэропортида отишма юз берди, қурбонлар бор

Молдова пойтахти аэропортида отишма юз берди, қурбонлар бор

Молдова пойтахти Кишинёв шаҳри аэропортида номаълум киши отишма уюштирди. 

ОАВ маълумотларига кўра, йўловчилар бинодан эвакуация қилинди, аэропортдан парвозлар кечиктирилди.

Ҳодиса оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, отишма мамлакатга кириши тақиқланган хорижлик томонидан содир этилган.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, у Туркиядан учиб келган. Жиноятчи чегарачилардан бирининг қуролини тортиб олган, қурбонлар бири айнан шу чегарачи экани айтилмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг