Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Москвада 1914 йилги ҳарорат рекорди янгиланди

Москвада 1914 йилги ҳарорат рекорди янгиланди

27 январ куни Москвада янги ҳарорат рекорди ўрнатилди. Москва вақти билан соат 5:00 да ҳарорат 3,3 даражага, соат 6:00да эса 3,5 даражага кўтарилди. 1914 йилда ўрнатилган максимал кўрсаткич 3 даража эди.

«Москва 111 йилдан бери бундай илиқликни кўрмаган! Россия пойтахтида мунтазам метеорологик ўлчовларнинг бутун тарихи давомида 27 январдаги ҳарорат бўйича янги рекорд ўрнатилди», деб ёзди мутахассис Евгений Тишковец.

Синоптикнинг башорат қилишича, ҳаво ҳарорати кун давомида кўтарилишда давом этади ва 6 даражагача қизийди.

«Мегополисда январ ойининг сўнгги ҳафтаси худди апрел ойи об-ҳавоси каби бўлади», дея қўшимча қилди Тишковец.

Аввалроқ Россия Гидрометеорология маркази илмий директори Роман Вилфанд январ ойи Москвада метеорологик кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ой бўлиши мумкинлигини айтган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг