Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Намибия инсониятга қарши энг оғир жиноят учун пул талаб қилмоқда

Намибия инсониятга қарши энг оғир жиноят учун пул талаб қилмоқда

Фото: «Newsae.ru»

Намибия Германиядан геноцид учун товон пули талаб қилмоқда, аммо Берлин бу борада аниқ бир (миқдори тўғрисида) қарор қабул қилмаган. Бу ҳақда BBC News хабар бермоқда.

Гап Намибиянинг Германия мустамлакаси бўлган пайтларда юз берган ҳодисалар ҳақида бормоқда. Марказий ҳокимият ўшанда маҳаллий аҳолини кўп ўлдирган ёки уларни концлагерларга ҳайдаган. Берлин олти йил аввал содир бўлган бу воқеани геноцид сифатида тан олган, аммо товон пули тўламаган.

Aфрикаликлар Германия томон нафақат ҳукумат, балки Aмерика судларида пул ундиришга уриниб кўрган қабила сардорлари билан ҳам музокара ўтказиши керак, деб ҳисоблашади. Намибия қабилалари вакилларидан айримлари мамлакат ҳукумати ўз лойиҳаларига ҳомийлик қилиш учун компенсация тўловларини қўлга киритмоқчи деган фикрда.

ФРГ расмийлари ҳозирча содир бўлаётган ҳодисаларни изоҳламаяпти. BBC News Намибия учун компенсация тўлови бошқаларга ҳам ўрнак бўлиши мумкинлигини эслатиб қўйди: собиқ мустамлакачиларнинг бирортаси бир аср аввалги воқеалар бўйича қўл остида бўлган давлатлар билан музокараларга киришмаган.

1904-1908 йилларда замонавий Намибия ҳудуди Германиянинг Жануби-Ғарбий Aфрикаси томонидан ишғол қилинган. Ўшанда Германия экспедиция кучи африка қабилалари қўзғолонини бостирди. Кейин улар мамлакат аҳолисининг аксарият қисмини ташкил этдилар. Немис ҳукумати тирик қолганларни саҳрога «ҳайдаб юборди» – кўпчилик у ерда очликдан ўлган ёки концентрация лагерларига жўнатилган. Тарихчилар фикрига кўра, гереро қабиласининг 65 дан 80 минггача вакили ва Нама қабиласининг 20 мингга яқини вафот этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг