Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

NASA Ер ва улкан астероид тўқнашиши эҳтимолда тутилган саналарни эълон қилди

NASA Ер ва улкан астероид тўқнашиши эҳтимолда тутилган саналарни эълон қилди

Коллаж: L!FE

NASA Ерга потенциал хавф туғдирувчи Апофис астероиди ҳаркатланиш траекториясини диққат билан кузатмоқда. Яқинда фазовий агентлик эҳтимолий тўқнашув саналарини эълон қилди.

Апофис астероиди 2004 йили аниқланганди. Ўшанда тадқиқотчилар Апофис сайёрамиз билан 2029 йилда тўқнашиб кетади, деган хавотирга боришганди. Ўтган йиллар мобайнида ҳисоб-китоблар янада аниқлашди, эҳтимолий тўқнашув саналари эса «кечиктирилди», дейилади «Daily Star» хабарида.

Мана ўша саналар:

  • 2060 йил 12 апрель
  • 2065 йил 11 апрель
  • 2068 йил 12 апрель
  • 2068 йил 10 октябрь
  • 2076 йил 13 апрель
  • 2077 йил 13 апрель
  • 2078 йил 13 апрель
  • 2089 йил 10 октябрь
  • 2091 йил 13 апрель
  • 2103 йил 14 апрель.
Фото: «Public Domain Pictures»

Камида 43 йилдан сўнг, узоғи билан 84 йилда, апреллар, 13-саналар...

NASA ҳисоб-китобларига кўра, ушбу саналарда астероид Ер ёнидан чамаси 21060 км/соат тезликда учиб ўтади. Унинг диаметри 325 метр, массаси — 280 миллион тонна.

Ўлчамлари, тезлиги ва Ерга жуда яқин ўтиши боис Апофисни астрономлар расман потенциал хавфли астероид сифатида таснифлашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг