Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нетаняху муҳим таклифни рад этди

Нетаняху муҳим таклифни рад этди

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати томонидан гаровга олинганларнинг бир қисмини озод қилиш эвазига Ғазо секторида беш кунлик сулҳ ўрнатиш таклифига рози бўлмади.

Бу ҳақда Британиянинг The Guardian газетаси манбаларга асосланиб хабар бермоқда.

Газетанинг қайд этишича, 7 октябр куни ХАМАС жангарилари Исроил ҳудудига ҳужум қилганидан кейин Исроил бош вазири дастлабки музокараларда келишувни қатъиян рад этган. Музокаралар 27 октябрда Исроил қуруқликдаги операцияси бошланганидан сўнг қайта жонланган, бироқ манбаларга кўра, Нетаняху айрим гаровга олинганлар эвазига ўт очишни тўхтатишни назарда тутувчи таклифларга совуққон муносабатда бўлишда давом этмоқда.

Айни дамдаги маълумотларга кўра, Ғазо шаҳри марказида Исроил ва ҲАМАС ўртасида қақшатқич жанглар кетмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроилнинг ўзи гаровдагиларни озод қилиш ва жасадларни қайтариш эвазига ўт очишни тўхтатишни таклиф қилганди. Аммо ҲАМАС бунга рози бўлмаганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг