Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нидерландия бош вазири ота-боболар хатоси учун узр сўради

Нидерландия бош вазири ота-боболар хатоси учун узр сўради

Нидерландия қироллиги қулдорлик борасидаги тарихий хатоси учун расман узр сўради, деб хабар берди «Euronews». Нидерландия номидан гапирган бош вазир Марк Рютте мамлакатда узоқ йиллар давомида қулдорлик рағбатлантирилгани, шу йўл билан бойлик тўпланганини тан олган.

«Одамлар мол-матоҳга айлантирилиб, голланд давлати номидан олди-сотди қилинган. Инсоний қадр-қиммат поймол этилган. Бунинг учун кечирим сўрайман», – деган бош вазир Миллий архивдаги маърузасида.

Маълум бўлишича, расмий Амстердам қулдорлик қурбонларининг авлодларига товон пули бермайди. Бунинг ўрнига жамоатчиликнинг қулдорлик ҳақидаги хабардорлигини ошириш мақсадида махсус жамғармага 200 миллион евро маблағ ўтказилади. Шунингдек, қулдорлик тарихига бағишланган музей ташкил қилиш учун 27 миллион евро ажратилади.

XVI–XVII асрларда Нидерландия империяси Африка қитъасидан Жанубий Америка ва Кариб оролларига минглаб одамни қул сифатида келтирган. XIX асрга қадар қулдорлик давлат иқтисодиётининг муҳим йўналиши саналган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг