Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ОАВ: НАТО етакчи давлатлари Россияни қаттиқ огоҳлантирди

ОАВ: НАТО етакчи давлатлари Россияни қаттиқ огоҳлантирди

AҚШ, Франция ва Буюк Британия Россияни Украинада тактик ядро қуроли қўлласа, қақшатқич жавоб зарбаси ҳақида огоҳлантирган.

Бу ҳақда «Financial Times» Ғарб давлатлари ва Россиядаги манбаларга асосланиб хабар бермоқда.

Газетанинг таъкидлашича, огоҳлантиришдан кейин Россия президенти Владимир Путин бир неча ой давомида ўз нутқида тактик ядро қуролини тилга олмаган.

Кремлга яқин бўлган FT манбаларига кўра, Россия етакчиси бу рус армиясига устунлик бермаслиги, балки жанг майдонини фақат «тақир чўл»га айлантиради, деган хулосага келган.

Материалда Путин июн ойида Россия ҳудудий яхлитлигига таҳдид туғилган тақдирда ядро қуролидан фойдаланишга қарор қилиши мумкинлиги, аммо ҳозир бу зарур эмаслиги қайд этилган.

Шунингдек, ХХР раиси Си Цзинпин ҳам Путинни ядро қуроли бўйича огоҳлантирилгани айтилди, аммо Кремл буни тасдиқламади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг