Остонада қиш: бир суткада 120 га яқин ЙТҲ, 12 киши жароҳатланди
![Остонада қиш: бир суткада 120 га яқин ЙТҲ, 12 киши жароҳатланди](https://xabar.uz/static/crop/4/0/920__95_4007279306.png)
Биринчи қор Қозоғистон автойўлларида муаммолар туғдиришни бошлади. Хусусан, пойтахт Остонада бир кунда 120 га яқин йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилиб, 12 киши жароҳатланган.
«Об-ҳаво шароитлари ёмонлашуви (қор ёғиши, баъзи жойларда йўлларнинг музлаши) сабабли 12 октябр куни пойтахт кўчаларида 118 та ЙТҲ қайд этилиб, уларда 12 киши тан жароҳати олди», — дейилади Остона полиция департаменти баёнотида.
Шунингдек, Шимолий Қозоғистон вилоятида йўллар музлаб, ҳайдовчилар мушкул вазиятларга тушиб қолишмоқда. Челябинск–Новосибирск трассасининг 418-километрида бир йўла тўртта фура йўл музлаши туфайли ҳаракатлана олмай қолган, шу йўлнинг 619-километрида эса 74 ёшли эркак енгил машинаси билан йўлдан чиқиб кетган.
![](https://xabar.uz/static/uploads/75/t6anTyL-eoZQ9fjvFFwX9LD8m3q7ykzH.png)
Қолаверса, Жезқазған–Петропавловск йўлининг турли қисмларида қор ва муз сабабли бугуннинг ўзида учта жиддий ЙТҲ содир бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter