Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Озарбайжон Эрондан дипломатларини эвакуация қилмоқда

Озарбайжон Эрондан дипломатларини эвакуация қилмоқда

Озарбайжон Эрондаги дипломатик ходимларини эвакуация қилишга қарор қилди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Маълум қилинишича, бундай қарорни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев қабул қилган.

Бу қарор Нахичеванда дронлар билан боғлиқ ҳодисадан кейин қабул қилинган. Боку маълумотига кўра, икки дрон Эрон ҳудудидан учиб келган: улардан бири Нахичеван халқаро аэропорти терминалига, иккинчиси эса мактаб яқинига тушган. Ҳодиса натижасида икки киши жароҳат олган.

Озарбайжон бу ҳолатни террор деб баҳолаб, Теҳрондан изоҳ талаб қилди ва Эрон элчисини Ташқи ишлар вазирлигига чақирди.

Эрон эса бу айбловларни қатъий рад этмоқда. Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов билан суҳбатда Теҳрон ҳужумни уюштирмаганини билдирган.

Ароқчига кўра, бу ҳужум ортида Исроил турган бўлиши ва унинг мақсади икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни ёмонлаштириш бўлиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг