Ўзбек-қозоқ чегарасида 4 та қўшимча савдо йўлаклари очилади

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш мақсадида 4 та қўшимча савдо йўлаклари очишни режалаштирмоқда.
«Kazinform» агентлиги тарқатган хабарга кўра, бу ҳақдаги ташаббус Ўзбекистон элчиси Бахтиёр Ибрагимов томонидан Жетису вилояти тадбиркорлари билан бўлиб ўтган учрашувда билдирилган.
Бундан ташқари, дипломатик миссия раҳбари Ўзбекистоннинг иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларини тавсифлаб берди. Хусусан, Тошкент давлат чегараларидаги назорат-ўтказиш пунктларини таъмирланмоқда. Унинг сўзларига кўра, бу товар айирбошлаш ҳажмининг ошишига бевосита хизмат қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter