Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон Исроил қўшинлари Фаластиндан чиқиб кетишини ёқлаб овоз берди

Ўзбекистон Исроил қўшинлари Фаластиндан чиқиб кетишини ёқлаб овоз берди

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган резолюцияга кўра, Исроил бир йил ичида Фаластин ерларини тарк этиши керак. Ҳужжатни қабул қилиш учун 124 давлат овоз берди, улар орасида Ўзбекистон ҳам бор.

Бош Ассамблея томонидан қабул қилинган ҳужжат БМТ суди томонидан Исроилнинг босиб олинган Фаластин ҳудудида мавжудлиги ноқонуний деб топилган маслаҳат хулосасига асосланади.

Суд қарорига кўра, Исроил томони нафақат бу ҳудудларни озод қилиш, балки аҳоли пунктларини қуриш фаолиятини тўхтатиши ва етказилган зарар учун товон пулини тўлаши шарт.

Исроил резолюцияни рад этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг