Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон Украина бўйича резолюцияда бетараф қолди

Ўзбекистон Украина бўйича резолюцияда бетараф қолди

БМТ Украина бўйича резолюцияни қабул қилди. Ўзбекистон унда бетараф қолди. 

Бош Ассамблея Украина томонидан Европа давлатлари билан биргаликда тайёрланган резолюцияни қабул қилди. Ҳужжат тавсиявий характерга эга. Резолюцияни ёқлаб 93 давлат овоз берди, 18 давлат қарши овоз берди, Ўзбекистон ва яна 64 давлат бетараф қолди.

Резолюция матнида Россия қўшинларини Украина ҳудудидан “зудлик билан, тўлиқ ва сўзсиз” олиб чиқиб кетиш ва ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш зарурлиги ҳақида сўз боради.

Ҳужжат, шунингдек, халқаро ҳамжамиятнинг Украинанинг тан олинган чегаралари доирасидаги суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигига содиқлигини тасдиқлайди.

Аввалроқ АҚШ резолюциянинг ўзига хос вариантини таклиф қилган ва Украина тақдим этган ҳужжатни қайтариб олишга чақирган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг