Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Парижда қалбаки олимпия медаллари сотувчиси қўлга олинди

Парижда қалбаки олимпия медаллари сотувчиси қўлга олинди

Иллюстратив фото

Парижда қалбаки олимпия медалларини сотиб юрган шахс полиция томонидан қўлга олинди. Le Parisien ёзишича, у ижарада турган хонадонда 800 дан ортиқ сохта медал топилган.

Ушланган одам — бразилиялик 39 ёшли эркак Францияга Олимпия ўйинлари очилишидан бир неча кун олдин келган. У ижрага олган хонадонда тинтув ўтказилганида 198 та тўлиқ медал (тасмали), 666 та тасмасиз медал, 655 та тақинчоқ ва «Париж 2024» эмблемали 727 та тасма топилган. Қолаверса, 1340 евро нақд пул ва 500 евро номиналли қалбаки банкнота топилган.

Қалбаки медаллар сотувчиси ҳибсга олиниб, тергов бошланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг