Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Президент қизининг миллиардларини қайтариш» операцияси бошланди — Ангола

«Президент қизининг миллиардларини қайтариш» операцияси бошланди — Ангола

Изабел душ Сантуш.

Фото: «Reuters»

Ангола суди мамлакат собиқ президентининг қизи — 46 ёшли Изабел душ Сантушнинг активлари ва банк ҳисоб-рақамларини ҳибсга олди, дейилади BBC хабарида.

Изабел душ Сантушнинг бойлиги — $2,3 млрд.

Изабел душ Сантушнинг, хусусан, «Unitel» телекоммуникация компанияси ва «Fomento Angola» банкидаги активлари музлатилган. Суд қарори коррупцияга қарши курашиш суриштируви доирасида чиқарилган. Амалдаги президент Жуан Лоренсу маъмурияти Душ Сантуш ноқонуний йўллар билан қўлга киритган $1 млрд.ни қандай қилиб бўлмасин қайтариш ҳаракатида. Изабелнинг ўзи эса барча айбловларни инкор этмоқда.

Маълумот учун: «Forbes» бойлигини $2,3 млрд.га баҳолаган Изабел душ Сантуш Африка миллиардерлари рўйхатида 8-ўринда туради, аёллар орасида эса биринчи ўринда. Унинг отаси Жозе Эдуарду душ Сантуш (1942 йилда туғилган) 38 йил давомида (1979—2017 йиллар) Ангола президенти бўлган.

Жозе Эдуарду душ Сантуш. Фото: АиФ
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг