Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Психея астероиди нархи белгиланди: ерликларда бунча пул йўқ...

Психея астероиди нархи белгиланди: ерликларда бунча пул йўқ...

Психея астероиди.

Иллюстрация: NASA

NASA экспертлари Психея астероиди тадқиқотларини якунлашди. Уларнинг тўхтамига кўра, фазовий жисм улкан миқдордаги темир ва никелдан ташкил топган, деб ёзмоқда «Slashgear.com».

Ердан 370 миллион километр олисда — Марс ва Юпитер оралиғидаги орбитада кезиб юрган Психея астероидини олимлар анчадан бери катта қизиқиш билан кузатишади. Астероиднинг ноёблиги шундаки, фақат темир ва никелдан ташкил топган, бошқа ёт жисмлар умуман йўқ.

Психея астероидининг ўлчамлари:

  • Диаметри: 253,16 ± 4 км. (IRAS — Инфрақизил орбита обсерваторияси ҳисоблари), 240×185×145 км.
  • Сфераси: 186 км.
  • Массаси: 2,27⋅1019 кг.

Агарда астероиддаги миқдордаги бу фойдали қазилмалар ерда бўлганида қиймати 10 квинтиллион АҚШ долларига тенглашарди. Солиштирадиган бўлсак, масалан, бугунги глобал иқтисодиёт ҳажми 142 миллион доллардан иборат.

Квинтиллион улкан рақам — триллионнинг миллионтасига тенг, 18 та нуль билан ёзилади.

NASA Психеяни тадқиқ этиш учун 2022 йили зонд учиришни режалаштирган. Ҳаммаси режадагидек кечса, зонд 2026 йилда астероидга етиб боради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг