Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Путин босиб олинган 4 та ҳудудни Россия таркибига қабул қилишга оид қонунларни имзолади

Путин босиб олинган 4 та ҳудудни Россия таркибига қабул қилишга оид қонунларни имзолади

РФ президенти Владимир Путин ДХР, ЛХР, Запороже ва Херсон вилоятларини Россия таркибига қабул қилиш тўғрисидаги қонунлар (қўшилиш шартномаларини ратификация қилиш тўғрисидаги қонунлар ва Федерация субъектлари сифатида қабул қилиш тўғрисидаги федерал конституциявий қонунлар)ни имзолади

Бу ҳақда 5 октябр, чоршанба куни маълум қилинди.

Қонунга кўра, ҳудудлар аҳолиси Россияга қабул қилинган кундан бошлаб Россия фуқароси деб тан олинади ва уларга Россия фуқаролигидан чиқиш учун ариза беришга бир ой муддат берилмоқда. Фуқароликни қабул қилиш эса Россия Федерацияси фуқаросининг аризаси ва қасамёдини қабул қилиш шарти билан мумкин.

Бир кун олдин, 4 октябр куни қонунчилик ташаббуси Федерация Кенгаши томонидан ялпи мажлисда маъқулланган эди. Шу билан бирга, мамлакат янги субъектларининг конституциявий мақомини расмийлаштириш тартиби яна бир неча кун давом этиши таъкидланмоқда.

Путин, шунингдек, ДХРнинг вақтинчалик раҳбари этиб Пушилинни, ЛХРнинг вақтинчалик раҳбари этиб Пасечникни, Запороженинг вақтинчалик губернатори этиб Балицкийни ва Херсоннинг вақтинчалик губернатори этиб Сальдони тайинлади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 27 сентябр куни ДХР, ЛХР, Запороже ва Херсон вилоятларининг Россия таркибига қўшилиш масаласи бўйича референдум натижалари маълум қилинган эди. 30 сентябр куни эса Кремлда ушбу ҳудудларнинг Россия таркибига кириши бўйича келишувларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг