Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Путин Озарбайжон билан муносабатларга изоҳ берди

Путин Озарбайжон билан муносабатларга изоҳ берди

Россия президенти Владимир Путиннинг айтишича, мамлакатнинг Озарбайжон билан муносабатларида муаммолар мавжуд бўлса-да, ҳаммаси “ўз жойига тушади”.

Путиннинг таъкидлашича, Хитойга ташрифи чоғида у озарбайжонлик ҳамкасби Илҳом Алиев билан кўришган ва у билан бир неча сўз алмашган. 

"Мамлакатлар ўртасидаги муносабатларда ҳар доим мавжуд вазиятдан келиб чиқиб саволлар туғилади. Муаммолар бор. Бугун биз Президент Алиев ва унинг рафиқаси билан саломлашдик, бир-икки оғиз сўз алмашдик. Ўйлайманки, Озарбайжон ва Россия ўртасидаги фундаментал муносабатлар, уларнинг ривожланишидан ўзаро манфаатдорлик охир-оқибат ҳамма нарсани ўз ўрнига қўяди", - деди Владимир Путин Хитойга ташрифи якунлари бўйича матбуот анжуманида. 

3 сентябр куни Пекиндаги параддан олдин Владимир Путин ва Илҳом Алиев 31 августдан 1 сентябргача Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммитида қатнашди.Саммит доирасида етакчилар бошқалар билан бир неча икки томонлама учрашувлар ўтказган, бироқ ўзаро мулоқот қилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Россия ва Озарбайжон муносабатлари дастлаб AZAL самолёти уриб туширилиши ортидан, сўнгра Екатеринбургда озарбайжон диаспораси вакиллари ўлими ортидан кескинлашди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг