Путин «йўқолиб қолган» машҳур генерални ишдан бўшатди
Россия армияси генерали Сергей Суровикин Россия президенти Владимир Путиннинг фармони билан Aэрокосмик кучлар бош қўмондони лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда РБК Aлексей Венедиктов (Россияда хорижий агент сифатида эълон қилинган)га асосланиб хабар берган.
Суровикин бу лавозимда 2017 йил 31 октябрдан буён ишлаб келаётганди.
Бироқ у Мудофаа вазирлигида хизмат қилишда давом этиши маълум қилинган, генерал ҳозирда «қисқа муддатли таътилда».
Эслатиб ўтамиз, Сергей Суровикин 23 июнга ўтар кечаси омма олдига чиқмади. У 24 июнь куни қўзғолон кўтарган Евгений Пригожин билан яқин алоқада экани хабар берилганди. Шунингдек, Суровикин Москвадаги Лефорто қамоқхонасида экани ҳақида ҳам гап-сўзлар тарқалган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter